Бухоро туман Шергирон маҳаласида яшовчи фуқаро Ш.Б. 2019 йил 26 апрель куни туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 2019 йил 21 апрелдан 22 апрелга ўтар кечаси ноъмалум шахс яшаш уйига ғайриқонуний равишда кириб, яшаш уйи меҳмонхонасидаги шкаф ичида бўлган 800.000 сўм, 200 АҚШ доллари, икки дона жами баҳоси 1.500.000 сўмлик аёллар тилла узуклари, бир дона баҳоси 1.600.000 сўмлик “SELEBRES” русумли велосипедини яширин равишда ўғирлаб кетганлигини билдирган.
Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни шу манзилда яшовчи, 1997 йилда туғилган О.С. ва Бухоро шаҳар Фарход кўчасида яшовчи, 2001 йилда туғилган И.С.лар содир қилганлиги аниқланиб, ашёвий далиллар ҳужжатлаштириб олинган.
Шунингдек, О.С. ўзининг жиноий ҳатти-ҳаракатларини давом эттириб, 2019 йил 23 апрель куни соат 12:30ларда Бухоро туман Кулонхона маҳалласида яшовчи, фуқаро Н.Н.нинг яшаш уйига ғайриқонуний равишда кириб, яшаш уйи меҳмонхонасидан жами баҳоси 6.300.000 сўмлик аёллар тилла тақинчоқларини ўғирлаб кетганлиги аниқланган.
Мазкур иккала ҳолат юзасидан ҳам Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Добавить комментарий