Ички ишлар органлари ходимлари ҳар қандай вазиятга тайёр туришлари хизмат мажбурияти бўлгани боис уларнинг жисмоний ва жанговор тайёргарликларини ошириб боришлари талаб этилади. Жиноятчиликка қарши кураш, қидирувдаги жиноятчиларни ушлаш жараёнида баъзан ўқотар қуроллардан фойдланишга мажбур бўларкан, хавфсизлик қоидалари ва қуролни қўллаш тартибини яхши билган ходим хатоликка йўл қўймайди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тегишли буйруғига асосан Бухоро вилояти ички ишлар органлари ходимлари билан ўқ отиш машғулотлари ўтказилди. Қоровулбозор туманидаги ҳарбий қисм ўқ отиш майдонида ўтказилган ўқув машғулотлари аввалида масъуллар томонидан ходимларга яна бир бор қуролдан ўқ отиш бўйича хавфсизлик қоидалари уқтириб ўтилди. Ўқ отиш жараёнлари вилоят ИИБ Кадрлар бошқармаси масъул ходимлари томонидан назоратга олиниб, натижалар баҳолаб борилди.

Добавить комментарий