“Динамо” Жисмоний тарбия ва спорт жамоалари Бухоро вилояти кенгаши ташаббуси билан анъанавий тарзда ҳар йили баҳор ойларида ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар ходимлари ўртасида бир нечта спорт тури бўйича вилоят биринчилиги ўтказилди. Жорий йилнинг 11-27 апрель кунлари бўлиб ўтган мусобақаларда иштирокчилар спортнинг футбол, тош кўтариш, арқон тортиш, армрестлинг (қўл қайириш), 100 ва 1000 метр масофаларга югуриш (эстафета) турлари бўйича ўзаро беллашдилар.
27 апрель куни ўтказилган финан баҳслари натижаларига кўра:

Футбол бўйича 1 ўрин — вилоят ДХХ бошқармаси жамоаси;
2-ўрин – Миллий гвардия, 3 ва 4-ўрин вилоят ИИБ ва 4-сон ТҲга насиб этди.

Тош кўтариш бўйича 1-ўринни –вилоят ЁХБ жамоасидан сафдор Ё.Р.Негов (190 та кўтарган);
2-ўринни – 7258-ҳарбий қисм жамоасидан кичик сержант А.И.Елемесов (79 та кўтарган) эгаллаган бўлса, 3-ўриндан ҳам ЁХБ жамоаси вакиллари жой эгаллашди.

Шунингдек, армрестлинг, югуриш мусобақалари бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.
Мусобақа якунида умумжамоа ҳисобида вилоят ЁХБ жамоаси биринчи, вилоят ДХХ жамоаси иккинчи ва Ўзбекистон Республикаси ЁХББ “ЛУОК” МЧЖ ЁХБ жамоаси учинчи ўриндан жой олди.

Ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан кубок ва медаллар, фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Добавить комментарий