Инсон ҳуқуқ ва эркинлкиларини таъминлаш, унинг орзу истакларини рўёбга чиқариш юртимизда амалга оширилаётган халқчил сиёсатнинг бош мезонларидан бири саналади. Ғиждувон туманида бўлиб ўтган сайёр суд жараёнида инсонпарварлик тамойилига асосланиб бир гуруҳ маҳкумлар муддатидан илгари шартли равишда жазодан озод этилди.
Ғиждувон туманидаги Ихтисослаштирилган Академик лицейда ўтказилган сайёр суд мажлисида Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман суди томонидан Ғиждувон тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси Пробация гуруҳининг 12 нафар маҳкумларни муддатидан илгари шартли равишда озод этиш бўйича киритилган тақдимномаси кўриб чиқилди Этиборли томони шундаки, маҳкумларнинг 6 нафари аёллардир.
Таъкидлаш лозимки, сўнги йилларда юртимизда халқимизга хос кечиримлилик, инсонпарварлик тамойиллари барча соҳаларда ўз ифодасини топмоқда. Сайёр суд жараёнида ҳам айнан мана шу тамойиллар инобатга олиниб, қилмишидан асдойдил пушаймонлик ҳиссини туйган, қатъий тузалиш йўлига ўтган 12 нафар маҳкумлар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда жазодан озод этилди. Озод этилганларнинг 4 нафари озодликни чеклаш, 7 нафари ахлоқ тузатиш ишлари ва 1 нафари муайян ҳуқуқдан маҳрум этиш тарзидаги жазоларни ўтаётган эди.
Хатоликка йўл қўйиш, адашиш инсонга табиатан қизиқувчан бўлган инсонга хос хислат. Хатони тузатиш учун имкон бериш, бундай шахсга кўмаклашиш эса олийжаноблик белгисидир. Ўйлаймизки, жазодан озод этилган ҳар бир маҳкум бундан тўғри хулоса чиқариб, келгусида ўзи учун муносиб ҳаёт йўлини танлайди.

Добавить комментарий