Сайёр қабуллар аҳоли муаммоларини жойида ўрганиб, тезкорлик билан ҳал этиш имкониятини бермоқда.
Жорий йилнинг 27 апрель куни Бухоро вилояти 4 та сектор раҳбари томонидан Олот туманида яшовчи аҳоли билан оомавий сайёр қабул ташкил этилди.
Жумладан, 3-сектор раҳбари – вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан 20 яқин мурожаатлар жойида ўрганиб чиқилди. Шундан, 6 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, 4 таси жойида ҳал этилди. Қолганлари бўйича ҳуқуқий ечим топиш юзасидан мутасаддиларга топшириқ берилди.
Жойида ҳал этилган масалалар орасида 2 нафар фуқаронинг доимий яшаш жойида рўйҳатдан ўтиш (прописка) борасида қилган мурожаати ижобий ҳал этилиб, уй-жой кадастр ҳужжатлари расмийлаштириши ва ўз яшаш уйига рўйҳатга қўйилиши таъминланди.

Добавить комментарий