Бухоро шаҳар А.Жомий кўчасида яшовчилар, 1989 йилда туғилган Г.Р ва 1998 йилда туғилган И.Р. ҳамда Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида яшовчи 1976 йилда туғилган Д.Ж.лар ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб, Шофиркон туманида яшовчи 1998 йилда туғилган А.Ю. ҳамда Бухоро туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган Н.Х.ларни ёллашиб, яхши пул топиб келишни ваъда қилган қилган ҳолда алдов йўли билан Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига жўнатишиб, у ерда уларнинг фуқаролик паспортини олиб қўйишиб, уларни мажбуран жинсий эксплуатация қилишдан топган пулларни ўзларида қолдиришиб, улардан фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 2-қисми тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Добавить комментарий