Ички ишлар органлари ҳодимлари томонидан ҳар йили “Қорадори” махсус профилактик тадбири ўтказиб келинади. Тадбирдан кўзланган мақсад фуқаролар томонидан ўз яшаш уйларида, томорка ерларида тақиқланган экинларни етиштириш (кўкнор, наша ва ҳ.к), уни қайта ишлаш, сақлаш, истеъмол қилиш, сотиш (ўтказиш) ва гиёҳвандлик билан боғлиқ бошқа ҳатти-ҳаракатларни содир этиш каби ҳолатларни аниқлаб, уларга нисбатан қонуний чора кўришдан иборат. Асосий мақсад эса соғлом келажак ва жамият тараққиётига болта урувчи гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланмасига барҳам беришдир.

2019 йил 30 апрель куни Бухоро шаҳар 3-сон ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Бухоро шаҳар А.Жомий кўчасида яшовчи, 1982 йилда туғилган фуқаро С.Ж. шубҳа уйготганлиги сабабли шахсий тинтув қилинганда, унинг ёнидан 5 дона “спички” ёзувли гугурт қутисига солинган ҳолдаги соф вазни 9,04 гр.га тенг бўлган “марихуанна” гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Добавить комментарий