Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказида Бухоро, Когон шаҳарлари, Бухоро ва Когон туманлари Пробация хизмати ҳисобида турган жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилиб, ҳозирги вақтда озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ўтаётган 30 ёшгача бўлган маҳкумлар билан “Синовдан юксалишга қатъий қадам” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда барча шаҳар-туман Пробация хизмати ходимлари ҳамда мутасадди идора ва ташкилотларнинг масъул раҳбар ва ходимлари иштирок этишди.
Тадбирда жазо ўтаётган ёшларни қийнаб келаётган муаммолар атрофлича муҳокама қилиниб, уларнинг ечимлари бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.
Билдирилган муаммоларни ҳал этиш бўйича Ёшлар иттифоки вилоят кенгаши билан хамкорликда дастур ишлаб чиқиш режалаштирилди. Шунингдек, вилоят ИИБ Прбация бўлими масъул ходимлари томонидан жазоларни ўташ тартиб қоидалари тўғрисилда маҳкумларга яна бир маротаба тушунтириб ўтилди. Бу каби тадбирлар вилоятнинг қолган шаҳар ва туманларида тизимли давом эттирилади.

Добавить комментарий