Вилоятимизда Хотин-қизлар билан ишлаш, улар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги фаолият янги босқичга ўтиб, тобора ўзининг ижобий натижаларини кўрсатиб бормоқда. Бу жараёнда Давлатимиз раҳбарининг вилоятга ташрифи чоғида хотин-қизлар жиноятчилигига барҳам бериш бўйича Бухоро тажрибасини яратиш юзасидан берган топшириқларнинг ижроси ўз ифодасини топмоқда. Биргина 2019 йилнинг ўтган 4 ой якунлари таҳлилига эътибор қаратадиган бўлсак, аёллар жиноятчилиги 00 фоизга камайганлигини кузатиш мумкин.
Вилоят Хотин-қизлар қўмитаси ва унинг жойлардаги вакиллари, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ички ишлар бошқармаси ва бошқа мутасадди идоралар вакилллари иштирокида бўлиб ўтган тадбирда соҳада амалга оширилаётган ишлар, йўл қўйилаётган камчиликлар танқидий руҳда муҳокама этилди.
Таъкидлаш лозимки, хотин-қизлар жиноятчилигининг олдини олиш бўйича Бухоро тажрибасини оммалаштириш борасида ҳам ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, яқин кунларда Қашқадарё вилояти вакиллари вилоятда ушбу йўналишдаги ишларни ўрганиш бўйича тажриба алмашиш мақсадида Бухорога ташриф буюрган бўлсалар, айни кунларда Сурхондарё вилояти ички ишлар органлари тизимида фаолият юритувчи аёл ходималар Бухорода бўлиб туришибди. Уларга вилоятда амалга оширилаётган ишлар, ижро ва назорат органлари ўртасидаги ҳамкорлик механизмлари тўғрисида тушунчалар берилмоқда.
Тадбирлардан кўзланган мақсад вилоятимизни жиноятлардан холи ҳудудга айлантириш, аёллар жиноятчилигига бутунлай барҳам бериш, бу йўлда бир ёқадан бош чиқариб, ҳамкорликни кучайтиришдан иборат.

Добавить комментарий