Вилоятимизда аёллар жиноятчилигига барҳам бериш борасида изчил чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш, ижтимоий муаммоли, ажралиш ёқасида турган аёллар истиқомат қилувчи хонадонларга бирма-бир кириб муаммоларини ўрганиш ва ечимини топиш, қисқа қилиб айтганда, охири ҳуқуқбузарлик ёки жиноят кўчасига етакловчи омиллар гирдобига тушиб қолган хотин-қизларни соғлом турмушга қайтариш борасида ички ишлар органлари, хотин-қизлар қўмиталари ва Ёшлар иттифоқи билан мустаҳкам ҳамкорликдаги ишлар йўлга қўйилган.
Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ташаббуси билан 3-сон ИИБда ишсиз юрган аёлларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Ярмаркада иштирок этган идора ва ташкилотлар томонидан аёлларга бўш иш ўринлари рўйҳатлари тақдим этилди. Мутахассислиги бўйича ёки эгаллаган ҳунарига тўғри келувчи касбни танлаб, оиласига даромад келтириш мақсадида ярмаркага ташриф буюрган 100 га яқин аёлларнинг 40 нафардан ортиғига ишга кириш бўйича йўлланмалар берилди.Бу каби тадбирлар аёлларни қўллаб қувватлаш, уларнинг ижтимоий сиёсий фаоллигини оширишга хизмат қилиб, келгусида тизимли равишда Бухоро шаҳридаги бошқа ички ишлар бўлимларида ҳам ўтказиб борилиши белгилаб олинди.

Добавить комментарий