Азиз ватандошлар, қадрли юртдошлар!
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси барчангизни “9 май – Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан самимий қутлайди.
Бу йилги байрам табдирлари доимгиданда кўтаринки руҳда ташкил этилди. Сана муносабати билан “Хотира майдони”да ўтказилган тантанали маросимда вилоят ИИБ гуруҳи томонидан Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйилди.
Ватанимиз, она халқимиз тинчлиги ва осойишталигини ҳимоя қилишда жонбозлик кўрсатган мард ва жасур ўғлонларимиз, фронт ортида матонат билан хизмат қилган фидойи аёлларимиз, мустақиллик йилларида юртимиз сарҳадларини қўриқлаб, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлганларнинг хотираси барҳаёт бўлсин.
Барча шахсий таркиб номидан вилоят ИИБ раҳбарияти

Добавить комментарий