Наманган вилоят Чортоқ туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқаро Н.С. Бухоро шаҳрига меҳмон сифатида келиб, “Карвон” бозори ҳудудидаги тилла буюм бозорида савдо қилувчи, Когон туманида яшовчи фуқаро К.Р.дан тилла тақинчоқлар сотиб олишни баҳона қилиб, ундаги икки дона никоҳ узугини тақиб кўриб, ушбу никоҳ узукларини сотиб олишини ва яна қиз болаларга мўлжалланган бир жуфт тилла зиракни танлаганидан сўнг, К.Р. тилла тақинчоқлари турган қутини очиб, улар танлаган бир жуфт тилла зиракни тарозида ўлчаб кўраётганидан фойдаланиб, бир дона баҳоси 4.000.000 сўмлик платинага қўйилган, брилиант кўзли никоҳ узугини алдаш ва ишончини суистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Добавить комментарий