Бухоро туман Шехонча маҳалласида яшовчи, 1967 йилда туғилган фуқаро М.И. шу маҳаллада яшовчи, 1982 йилда туғилган фуқаро З.Ҳ.ни алдаб, ваколатли танишлари орқали унга тегишли бўлган Шехонча қишлоғида жойлашган яшаш уйини кадастр хужжатларини тайёрлатиб олиб бериш эвазига 2000 АҚШ доллари миқдорида пора беришга далолат қилиб, 2019 йил 4 май куни соат 10:55ларда Шехонча МФЙ ҳудудида турмуш ўртоғи М.М. орқали кимёвий ишлов берилган 2000 АҚШ долларини олган вақтида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми ва 28-211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Добавить комментарий