Вобкент туман Қурувчи маҳалласида яшовчи, 1969 йилда туғилган фуқаро Н.А. 2019 йил 25 апрель куни ўзи яшайдиган уйида Эҳсон МФЙда яшовчи, фуқаро Д.М.га қонунга хилоф равишда ҳар бир АҚШ долларини 8510 сўмдан ҳисоблаб, жами 2500 АҚШ долларини 21.275.000 сўмга сотган вақтида Департамент ходимлари томонидан ушланиб, 2500 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштирилиб олинган.
Шунингдек, Ромитан туман Ф.Хўжаев кўчасида яшовчи, 1969 йилда туғилган, муқаддам судланмаган, якка тартибда ишловчи фуқаро Ў.Б. Ромитан туман Шифокорлар кўчасида жойлашган умумий овқатланиш шаҳобчасида валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ва ўтказиш билан шуғулланиб келиб, 2019 йил 01 май куни Бухоро туманида яшовчи фуқаро Ғ.Ж.га ҳар бир АҚШ долларини 8530 сўмдан ҳисоблаб жами 5100 АҚШ доллари ва 40.300 Россия Рублини сотган вақтида Департаментнинг Когон шаҳар ва Ромитан туман бўлими ходимлари томонидан ушланган.
Ушбу иккала ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 177-моддаси 2-қисми билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Добавить комментарий