2019 йил 05 май куни соат 21:34 да вилоят ИИБ ЖҚБ ва вилоят Божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир жараёнида, Бухоро шаҳар Мохихоса кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган, Бухоро шаҳар А.Жомий кўчасида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро Б.О.нинг бошқарувидаги “Спарк” русумли автомашина текшириб кўрилганда, машинанинг олд йўловчи ва ҳайдовчи ўриндиқлари орасида ўрнатилган “бар”ида “Кент” ёзувли сигарет қутиси ичида тўрт дона ок қоғозга алоҳида-алоҳида ҳолда ўралган, қуритилган ҳолдаги соф вазни 1,09 гр.га тенг бўлган “марихуанна” гиёҳвандлик воситасини ўтказиш мақсадини кўзламай сақлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Добавить комментарий