Бу йилги ўқув йилида ИИВ Бухоро Академик лицейининг 3-босқичини тамомлаётган талабалар учун ИИВ Академияси ҳақидаги ҳар қандай маълумот қизиқарли албатта.
Шуни инобатга олган ҳолда ИИВ Бухоро Академик лицейида “Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясига ўқишга кириш тартиби” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди ва унда айни мана шу масалалар муҳокама этилди. Тадбирда иштирок этган ИИВ Академиясининг катта ўқитувчиси, доцент, подполковник Даврон Раззоқов ушбу олий таълим муассасасига ўқишга кириш тартиби, курсантларга яратилган шарт-шароитлар, имкониятлар ва имтиёзлар, қабул жараёни оғзаки суҳбат тарзида ўтказилиши муносабати билан ўқувчилар лицейда ўқитилаётган дарсларни чуқур ўзлаштириши лозимлиги тўғрисида батафсил гапириб берди. Шунингдек, бу ҳақидаги видеолавҳа иштирокчилар эътиборига намойиш этилди.

Добавить комментарий