2019 йил 5 апрель куни соат 11:25ларда Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Когон шаҳар С.Айний кўчасида яшовчи, 1976 йилда туғилган фуқаро С.Б. Бухоро шаҳрида жойлашган АТБ «Саноатқурилиш банк» вилоят филиали олдида фуқаро Т.Ж.ни юқори лавозимларда ишловчи танишларига пора бериш орқали Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий Маркази (РШТЁИМ) Бухоро филиалига ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан ундан 1.000 АҚШ долларини олган вақтда ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан С.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Добавить комментарий