2019 йил 9 май куни соат 16:30 ларда вилоят Божхона бошқармаси ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Бухоро шаҳар Рудакий кўчасида яшовчи, 1990 йилда туғилган, вақтинча ишсиз фуқаро Р.М. Алпомиш кўчасида пиёда ҳаракатланиб кетаётганида гумонланиб тўхтатилиб, холислар иштирокида устидаги кийимлари кўздан кечирилганида, пастки спорт кийими (трико) ўнг чўнтагида фуқаро Ш.Б.дан олган, 1 дона оқ рангли полиэтилен пакетга солинган, қуритиб-майдаланган ҳолдаги соф оғирлиги 1,38 граммга тенг бўлган “марихуана” гиёҳвандлик воситасини ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Р.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилик бўйича Бухоро вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасига юборилган.
Ўз навбатида, Вобкент тумани Рўзи-Ҳусаин маҳалласида яшовчи, 1967 йилда туғилган Бухоро шаҳридаги МТМ қоровули Ш.Б, Алпомиш кўчаси 17/2-уй олдида Р.М.га ушбу “марихуана” гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда ўтказганлиги аниқланган ва унга нисбатан ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан қўшимча айб эълон қилинган.

Добавить комментарий