2019 йил 07 май куни соат 14:40 ларда Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори-2019” тадбири давомида Қоракўл тумани Пайкент маҳалласида яшовчи, 1955 йилда туғилган, нафақадаги фуқаро Қ.М. ўзи истиқомат қилиб келаётган уйининг томорқа ерида таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган 2 (икки) туп «Кўкнор» ўсимлигини қонунга хилоф равишда экиб-етиштирганлиги аниқланиб, холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган. Ҳолат юзасидан Қ.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек, 2019 йил 12 май куни Жондор туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Эроншоҳ маҳалласида яшовчи, якка тартибда ишловчи, 1990 йилда туғилган фуқаро А.Т ўз уйи ҳовлисининг ер майдони бурчагидаги пиёз ва шивит ўсимликлари орасига таркибида фаол гиёҳвандлик моддаси-тетрагидроканнабинол мавжуд бўлган 28 (йигирма саккиз) туп яшил рангли, хўл (қуритилмаган) ҳолдаги, ўзига хос ўткир ҳидли “Кўкнор” гиёҳвандлик ўсимлигини қонунга хилоф равишда экиб, етиштириб келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ушбу фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Добавить комментарий