2019 йил 15 май куни Олот туманидаги “Амубухоро-2” насос станциясида “Табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш, ушбу холатларда объект моддий бойликларини талон-тарож килишини олдини олиш” буйича ўқув машғулотлари ўтказилди.
Ўтказилган ўқув машғулотлар давомида вилоят Ички ишлар, Фавқулотда вазиятлар бошқармалари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, ҳудудий ҳокимликлар, тегишли ташкилот, корхона, муассаса ҳамда объектлар фуқаро муҳофазаси тузилмалари куч воситаларининг ҳамкорликдаги амалий ҳаракатлари кўриб чиқилди. Ҳамкорлик юқори даражада ташкиллаштирилганлиги натижасида барча юклатилган вазифалар бажарилиб, кўзда тутилган мақсадларга эришилди.

Добавить комментарий