Ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштириш мақсадида олиб борилаётган жадал ислоҳотларнинг муҳим йўналишларидан бири бу — соҳага замонавий технологияларни жорий этиш, шу орқали жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикасини таъминлаш самарадорлигига эришишдан иборат.
Бухоро вилояти ИИБ Патруль-пост хизматига тегишли 30 та Автопатруль машиналари замонавий типдаги олд ва орка кузатув камералари билан жиҳозланди. Кузатув камералари кундузги ва тунги хизмат вақтида кўча ва жамоат жойларида, жиноят ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларини аниқлашда, шунингдек, ижтимоий-сиёсий, оммавий-маданий тадбирлар жараёнида жамоат тартибини назорат қилишда қўл келса, бир жиҳатдан фуқаролар ва ходимлар ўртасидаги муаммоли вазиятлар келиб чиқишини олдини олишга хизмат қилади, шундай ҳолатлар содир бўлганда эса вазиятга ойдинлик киритишда ас қотади. Кузатув камераларидаги видеотасвирлар 30 кунгача унинг хотирасида сақланади.
Бир сўз билан айтганда, бундай ўзгариш соҳа ривожи учун хизмат қилиб, Патруль-пост хизмати фаолиятини янги босқичга олиб чиқади.

Добавить комментарий