Барча соҳаларда бўлгани каби Ички ишлар тизимида ҳам кадрлар малакаси ва билим кўникмаларини мунтазам равишда ошириб бориш, улар ўртасида соғлом хизмат рақобати муҳитини яратиш ва ўзаро тажриба алмашиш мақсадида турли кўрик танловлар ўтказиб келинмоқда. Жорий йилнинг 14-17 май кунлари Бухоро шаҳрида Йўл патруль хизмати инспекторлари ўртасидаги кўрик-танловнинг Республика босқичи бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда вилоятлар ИИБ ЙҲХБларининг ходимларидан иборат жамоалар иштирок этишди. Иштирокчилар 2 гуруҳга бўлинган ҳолда мусобақа дастурига киритилган шартларни бажаришди.
Транспорт воситасини бошқариш, Йўл ҳаракати қоидаларидан имтиҳон, меъёрий ҳужжатлар бўйича тест синовлари, ўқ отиш, қўл жанги, спорт тўсинида тортилиш, 100 ва 3000 метрга югуриш, тартибга солувчининг ишораларини изоҳи билан амалий кўрсатиш ва якка тартибдаги суҳбат каби шартлардан иборат бўлган кўрик танлов юқори савияда ташкил этилиб, ҳар бир ходимнинг касбий ва жанговор ҳолати синовдан ўтказилди.

Танлов шартларининг бажарилиши Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошкармаси масъул ходимлари томонидан назорат қилиб борилди ва иштирокчиларга баҳолар қўйилди.

Кўрик танлов натижаларига кўра, шахсий биринчиликда:
3-ўринни – Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ ходими сержант У.Ш.Нишонов;
2-ўринни – Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ходими лейтенант У.Н.Зарипов;
1-ўринни – Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходими кичик сержант Ф.С.Джурабаев эгаллади.

Умумжамоа ҳисобида 1-ўрин Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ жамоасига насиб этган бўлса, кейинги 2-3 ўринлардан Фарғона ва Тошкент вилояти вакиллари жой олишди.
Ташкилотчилар томонидан ғолибларда фахрий ёрлиқ, қимматбаҳо совғалар ҳамда кубок топширилди

Кўтаринки руҳда ўтган кўрик танлов иштирокчилар учун келгуси марраларни забт этишда ўзига хос синов вазифасини ўтади.

Добавить комментарий