2019 йил 12 май куни Олот туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори-2019” тадбири давомида, Олот тумани Давлатбой маҳалласида яшовчи, 1984 йилда туғилган, якка тартибда ишловчи К.Б. яшаш уйи томорқа ерида экилган буғдой орасида таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган 37 туп “кўкнор” гиёҳвандлик ўсимлигини қонунга хилоф равишда экиб, етиштирганлиги аниқланган.
Шунингдек, шу йилнинг 13 май куни Жондор туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Жондор туман Янгиобод маҳалласида яшовчи, 1949 йилда туғилган фуқаро Т.А. томорқа еридаги узум токи новдаси орасига 3 туп «кўкнор» гиёҳвандлик ўсимлигини қонунга хилоф равишда экиб, етиштирганлиги аниқланган.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Қорадори-2019” тадбирлари давом этмоқда.

Добавить комментарий