Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда, Бухоро туман Деҳча маҳалласида яшовчи, 1985 йилда туғилган, якка тартибда ишловчи, М.Н. шу йилнинг 11 май куни соат 14:00 ларда Бухоро шаҳар Дилкушо кўчасида жойлашган “Азамат” савдо дўкони олдида фуқаро И.Ж.га ҳар бир АҚШ долларини 8500 сўмдан ҳисоблаб, жами 3500 АҚШ долларини 29.750.000 сўмга сотаётган вақтида ушланган.
Шунингдек, Департаментнинг Ромитан туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда, Вобкент тумани Қурувчи маҳалласида яшовчи, 1969 йилда туғилган фуқаро Н.А. 2019 йил 10 май куни ўзининг яшаш уйида, Когон туманида яшовчи фуқаро Р.Б.га ҳар бир АҚШ долларини 8500 сўмдан ҳисоблаб, 5400 АҚШ долларини 45.624.006 сўмга сотаётган вақтида қўлга олинган.
Юқоридаги иккала ҳолат юзасидан ҳам Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 177-моддаси 2-қисми билан кўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб боримоқда.

Добавить комментарий