Китоб – билимлар хазинаси, оламлар калити. Уни ўқиган сайин инсон маънавияти юксалиб, дунёқараши кенгаяди.
Ички ишлар органлари ходимлари хизмат фаолиятида ҳам китоб алоҳида ўрин эгаллайди. Чунончи, кўча-кўйларда жамоат тартибини сақлаш, маъмурий ва жиноий иш ҳужжалари бўйича текширув олиб бориш, давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик ва бошқа бир қатор соҳаларда ходимлар томонидан бевосита фуқаролар билан муносабатга киришиш талаб этилади. Бу жараёнда эса кўп китоб ўқиб, юксак маданият ва одоб-ахлоқ эгаси бўлган ходим ҳеч қандай қийинчиликка учрамайди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгашининг қўшма қарорига асосан ички ишлар органлари тизимида хизмат олиб борувчи ёш ходимлар ва ИИВ Бухоро Академик лицейи талабалари ўртасида “Энг яхши китобхон” кўрик танлови ўтказилди.
Танловда 18 нафар иштирокчи 4 та шарт бўйича беллашдилар.
Натижаларга кўра, 3-ўринни Когон шаҳар ИИБ Эксперт криминалистика гуруҳи катта инспектори лейтенант Ш.Савриев, 2-ўринни вилоят ИИБ ЖИЭБ 17-сонли ЖИЭК тезкор вакили лейтенант А.Камолов ва фахрли 1-ўринни Шофиркон тумани ИИБ профилактика инспектори Ш.Ярашев эгаллади.
Шунингдек, тадбирда қатнашган Бухоро шаҳар ИИО ФМБ профилактика катта инспектори капитан И.Сафаров ва ИИВ Бухоро Академик лицейи 2-босқич талабаси С.Жуманазаровлар “Энг фаол иштирокчи” деб топилди.
Ғолибларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари ва дипломлар топширилди.
Қайд этиш лозим, икки босқичда ўтказилиши режалаштирилган танловнинг 1-босқичида ғолибликни қўлга киритган ходим танловнинг ИИВ миқёсида ўтказилувчи 2-босқичида қатнашиш учун йўлланмани қўлга киритди.

Добавить комментарий