Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими ходимлари томонидан Қоракўл туманида яшовчи М.Х.нинг аризаси юзасидан ўтказилган тадбирда, 2019 йил 13 май куни соат 17:00 ларда Бухоро шаҳар Қ.Муртазоев кўчасида жойлашган “Зарафшон” боғдорчилик ширкати биноси олдида, Бухоро шаҳар Чорбакр кўчасида яшовчи, 1980 йилда туғилган Қ.И. ва Бухоро шаҳар Афросиёб кўчасида яшовчи, 1982 йилда туғилган Ғ.Ҳ.лар олдиндан жиноий тил бириктириб, М.Х.ни алдаб, унга 05.06.2018 йилда “Зарафшон” боғдорчилик ширкати томонидан боғдорчилик билан шуғулланиш мақсадида берилган 0,05 гектар ер майдонини 2000 АҚШ долларига сотган вақтда қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Добавить комментарий