2019 йил 20 май куни Бухоро шаҳрида яшовчи, Ж.К. вилоят ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, аризасида унга ўзини “Жамшид” деб таништирган шахс ЙХХБда ишловчи таниши орқали унинг “Tracker” русумли автомашинасига 577 давлат рақам белгисини олиб беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига ундан 600.000 сўм беришни талаб қилаётганлигини билдирган.
ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Бухоро вилояти бўйича бўлими ходимлари томонидан фуқаро Ж.К.нинг аризаси юзасидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Бухоро шаҳар А.Ғиждувон кўчасида жойлашган Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ биноси олдида Бухоро тумани С.Рахимов кўчасида яшовчи, 1980 йилда туғилган, Халқ банки Бухоро шаҳар филиалида кассир вазифасида ишловчи Ж.Л. фуқаро Ж.К.дан 600.000 сўм пулларни қонунга хилоф равишда олаётган вақтида жиноят устида қўлга олиниб, тегишли тартибда холислар иштирокида расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми ва 28-211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Добавить комментарий