Ғиждувон тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда, Ғиждувон тумани Шарқ маҳалласида яшовчи, 1961 йилда туғилган фуқаро А.И. ўзининг яшаш уйи томорқа ерида 23 туп;
Қоракўл туман Маллаишайх маҳалласида яшовчи, 1962 йилда туғилган С.Ҳ. ва унинг оила аъзолари яшаб келаётган уйининг томорқа ерида 2 туп;
Қоракўл туман Дарғали маҳалласида яшовчи, 1948 йилда туғилган З.Н. ва унинг оила аъзолари яшаб келаётган уйининг томорқа ерида 2 туп
Шофиркон тумани Бобоҳайдар маҳалласида яшовчи 1963 йилда туғилган, якка тартибда ишловчи З.А.нинг уйидаги томорқа ерида 58 туп;
Шофиркон тумани Бобоҳайдар маҳалласида яшовчи, 1951 йилда туғилган фуқаро Ҳ.Ҳ. яшаш уйининг томорқа ерида 2 туп таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган “кўкнор” ўсимлигини қонунга хилоф равишда экиб, етиштирганликлари аниқланган бўлса, Бухоро шаҳар Янгиобод кўчасида яшовчи, якка тартибда ишловчи, 1963 йилда туғилган фуқаро Б.С.нинг яшаш хонадони томорқасида 14 туп канннабис (каноп-наша) ўсимлигини қонунга хилоф равишда етиштириб келаётганлиги маълум бўлган.
Юқоридаги барча ҳолатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Добавить комментарий