Маълум бўлишича, 2019 йил 17 апрель куни ҳақиқатдан ҳам Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 36-моддасига асосан, ДХХ Қашқадарё вилоят Бошқармаси масъул ходимлари томонидан Турсунов Хайрулло билан жиҳозланган махсус хонада тергов ҳаракатлари олиб борилган. Тергов ҳаракатлари давомида, маҳкум Турсунов Хайруллога нисбатан ҳеч қандай руҳий, жисмоний тазйиқ ва босим ўтказилмаганлиги, барча ҳаракатлар қонун доирасидан четга чиқмаган ҳолда амалга оширилганлиги аниқланди.
Бугунги кунда мамлакатимизда терговчи ва адвокатлар хоналари ташкил этилиб, терговчи хоналари замонавий видеокузатув мосламалари билан жиҳозланган. Бу эса жазони ижро этиш жойларида сақланаётган ва жазо муддатини ўтаётган фуқароларнинг жиноят-ижроия қонунчилигида белгиланган ҳуқуқ ва манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилиш, улар билан бўладиган ўзаро муносабатларда белгиланган қонун талабларидан четга чиқмаслик, тергов жараёни ва сақлаш шароитларининг шаффофлигини таъминлашга хизмат қилади.

Добавить комментарий