Департаментининг вилоят бошқармаси ва Жондор тумани бўлими ходимлари томонидан Жондор туманида яшовчи фуқаро Ш.Ҳ.нинг аризаси юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда Бухоро шаҳар Мирдўстим кўчасида яшовчи, 1981 йилда туғилган А.Ғ. ва Жондор тумани Зарафшон маҳалласида яшовчи, 1969 йилда туғилган О.Х.лар ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб, Зарафшон маҳалласида жойлашган ошхона олдида фуқаро Ш.Ҳ.га ҳар бир АҚШ долларини 8460 сўмдан ҳисоблаб, жами 3700 АҚШ долларини 31 млн 302 минг сўмга айирбошлаган вақтда ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 177-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Добавить комментарий