Департаментнинг вилоят бошкармаси ходимлари томонидан Жондор туманида яшовчи фуқаро О.Ф.нинг аризаси юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, Бухоро шаҳар Хўжамушкун кўчасида яшовчи, 1974 йилда туғилган, якка тартибда ишловчи, муқаддам судланган, З.Қ. фуқаро О.Ф.ни алдаб, уни Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига ишга киритиш эвазига 300 АҚШ доллари миқдорида пора беришга далолат қилиб, 2019 йил 14 май куни соат 11:05 ларда Т.Фароғий кўчаси ҳудудида кимёвий ишлов берилган 300 АҚШ долларини олган вақтда ушланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилган.
Ушбу ҳолат Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўғатилган.

Добавить комментарий