Етарли хизмат шарт-шароитларида ишлаш ички ишлар органлари ходимлари фаолияти самарадорлигини ошириш учун хизмат қилади. Сўнги йилларда бу борада қатор ишлар амалга оширилди.
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасининг 2-биносида таъмирлаш ишлари бошланганига мана бир неча ой бўлди. Бинонинг тантанали очилиш маросимида Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Р.А.Хатамов иштирок этиб, ходимларни янги бинодаги хизмат фаолиятига улкан муваффақиятлар тилади.
Бинони мукаммал қайта таъмирлаш қурилиш жараёнижа замонавий қурилиш жиҳозларидан фойдаланилиб, хизмат хоналари шинам, етарли мебеллар билан таъминланган. Қувонарлиси, бинода ходимлар учун кутубхона ташкил этилган. Хоналар ва йўлакларда вилоятимизнинг диққатга сазовор жойлари, меъморий ёдгорликлар, тарихий аждорларимизнинг ўгитлари, мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар акс этган бўйича стендлар ҳамда соҳага оид фармон ва қарорлардан кўчирмалар ўрнатилган.
Мазкур биносида вилоят ИИБнинг соҳавий хизматларида, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, Хавфсиз туризмни таъминлаш ҳамда Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармалари ходимлари фаолият олиб боради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 декабрдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4075-сонли Қарорига асосан “Жамоат хавфсизлигини таъминлашни рағбатланитириш жамғарма”си ташкил этилган эди.
Тантанали тадбирда ўзларига бириктирилган ҳудудда жиноятлар даражаси пасайган, уларни олдини олиш ва бартараф этиш чора-тадбирларини ўз вақтида кўрган ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда ижобий натижаларга эришган 40 нафар профилактика (катта) инспекторлари иш ҳақининг 50 фоизи, 20 нафар профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари иш ҳақининг 30 фоизи, шунингдек, 20 нафар Йўл патруль хизмати инспекторлари Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2018 йил 06 сентябрдаги 212-сонли буйруғига асосан ойлик маошининг 10 % миқдорида пул мукофоти билан рағбатлантирилдилар.
Давлатимиз томонидан ички ишлар органлари ходимлари хизматини муносиб тақдирлаш, улар учун бу каби замонавий шарт-шароитларга эга биноларнинг фойдаланишга топширилиши ходимларнинг халқ тинчлиги ва осойишталигини таъминлашда зиммаларига янада кучлироқ масълият юклайди.

Добавить комментарий