Аҳоли муаммоларини тезкорлик билан жойида ҳал этиш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари рўёбини таъминлаш — бугун сайёр қабулларда ўз ифодасини топмоқда.
2019 йилнинг 23-24 май кунлари Бухоро вилоятида Ички ишлари вазири ўринбосари полковник Р.А.Хатамовнинг сайёр қабули бўлиб ўтди.
Қоракўл ва Ғиждувон туманлари Халқ қабулхоналари биносида бўлиб ўтган қабулларда вилоятнинг барча шаҳар ва туманлари қамраб олинди.
Сайёр қабул давомида жами 46 нафар фуқаролар турли масалалар юзасидан мурожаат қилди, шундан:
-7 та ички ишлар органлари хизматига қайта тиклаш;
-2 та ИИВ олийгоҳига ўқишга кириш учун имтиёзли тавсифнома олиш;
-4 та суриштирув ва тергов ҳаракатлари;
-1 та ИИО ходимларининг ҳаракатларидан норозилик;
-1 та жазони ўташ билан боғлиқ;
-12 та ижтимоий-ҳуқуқий ва маиший;
-8 та имтиёзли кредит олиш;
-11 та ИИОга оид бўлган бошқа масалалардаги мурожаат қабул қилинди.
Эътиборлиси шундаки, мурожаатларнинг 27 таси жойида ижобий ҳал этилди.
Шунингдек, 19 та мурожаатларнинг кўриб чиқилиши назоратга олинди.

Бевосита ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ бўлган мурожаатлар бўйича:
-1 та ҳолат юзасидан қўшимча суриштирув ўтказиш тўғрисида тақдимномалар киритилди;
-1 нафар ИИОдан нафақага чиққан фуқарога даволаниб келиши учун вилоят ИИБ тиббиёт бўлими томонидан санаторияга йўлланма берилди;
-2 нафар бошқа шаҳар ва вилоятлар ИИОларида хизмат қилаётган ходимни Бухоро вилояти ИИОларига ўтказиш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилди;
-2 нафар ИИОда хизмат қилган ходимларнинг фарзандига ИИВ олийгоҳига кириши учун имтиёзли тавсиянома бериш ҳақида ҳужжатлар расмийлаштирилди;
-1 нафар ходимга ИИВ Академияси сиртқи бўлимига ўқишга кириш учун ҳужжатларини расмийлаштиришга рухсат берилди.
Бундан ташқари, 10 нафар фуқаролар ногиронлик аравачалари билан таъминланди. 8 нафар фуқароларга имтиёзли кредит маблағларини ажратиш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилди. 2 нафар фуқароларга моддий ёрдам ажратилиб, микротўлқинли печ ва ижтимоий ёрдам кўрсатилди.
Аҳоли бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка йўналтириш мақсадида сайёр қабуллар ўтказилган жойда меҳнат ва мини технологиялар ярмаркаси ташкил этилди.
Сайёр қабуллар юртимиз бўйлаб давом этмоқда.

Добавить комментарий