Ғиждувон туман ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўтказилган «Қорадори-2019» кенг қамровли тадбири давомида, Ғиждувон тумани Биёсун маҳалласида яшовчи фуқаро Ф.Б. нинг экин ерлари кўздан кечирилганида, у яшаш уйи ҳовлисидаги томорқасига 296 туп таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган, таъқиқланган экин ҳисобланган «кўкнор» ўсимлигини қонунга хилоф равишда экиб, етиштириб келаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Добавить комментарий