2018 йил 22 декабрь куни Ғиждувон туман ИИБга Ғиждувон шаҳар Ш.Рашидов кўчасида яшовчи, Ф.М ариза билан мурожаат қилиб, соат 11:00ларда Ғиждувон туман Ю.Ҳамадоний кўчасида жойлашган “Хўжаи Жахон” савдо комплексига харид қилиш учун кирган вақтида, чўнтагида бўлган “IPONE 6” русумли қўл телефонини ноъмалум шахс ўғирлаганлигини билдирган.
Олиб борилган қидирув-суриштирув ҳаркатлари давомида ушбу жиноятни Навоий вилояти Қизилтепа тумани Тошработ МФЙда яшовчи, 1991 йилда туғилган О.А. содир қилганлиги аниқланган.
Маълум бўлишича, О.А. ўз кўрсатмасида Ф.М.дан ўғирлаб олган телефон аппаратини Т.А.га сотганлигини, Т.А. ўз кўрсатмасида телефон аппаратини эхтиёт қисмларга ажратиб нотаниш мижозларга сотиб юборганлигини баён қилган.
“Қилмиш қидирмиш” дейдилар.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 1 апрель кунидан бошлаб мобил телефон апаратларининг “IMEI” кодларини рўйхатга олиш бошланган эди. Бундан кўзланган асосий мақсадлардан бири йўқотилган ёки ўғирланган телефон апаратларнинг фойдаланилишига чек қўйишдан иборат.

Добавить комментарий