Ички ишлар органлари ходимлари олдига қўйилган вазифаларни бажаришда улардан ҳар томонлама етук, касбий ва жисмоний тайёргарликка эга бўлишлари, мураккаб шароитларда ҳам ҳалқ манфаатларини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилаолишни, жиноятчиликка қарши курашда зарур бўлган кўникмаларни ўзларида шакллантиришни тақозо этади.
Шу сабабли ходимлар ўртасида турли спорт мусобақалари ўтказиб келинмоқда.
Хусусан, Бухоро шаҳридаги “Ҳумо” спорт мажмуасида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўртасида спортнинг “қўл жанги” тури бўйича вилоят биринчилиги ташкил этилди.
Мусобақада 20 та жамоадан жами 140 нафар спортчи ходимлар 7 та вазн тоифасида ўтказилган яккакураш баҳсларида ўзаро куч синашишди.
Беллашувлар натижаларига кўра, шахсий биринчиликда вилоят ИИБ жамоасидан Суҳроб Эргашев, Махмуд Рўзиев ва Ҳасан Тўраев, Бухоро шаҳар ИИО ФМБ жамоасидан Камол Умаров ва Миршод Рахимов, шунингдек, Миллий гвардия жамоасидан Бобир Алимаматов ва Акобир Ҳакимовлар турли вазнларда фахрли 1-ўринни эгаллаган бўлсалар, умум жамоа ҳисобида Бухоро вилояти ИИБ жамоаси фахрли 1-ўрин, Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ва Миллий гвардия жамоалари мос равишда 2-3-ўринлардан жой олишди.
Тадбир сўнгида ташкилотчилар томонидан ғолибларга фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
Хулоса қилиб айтганда, бу каби спорт мусобақаларининг тез-тез ўтказиб турилиши ходимларни ўз устида ишлашга ундаши билан бир қаторда ўсиб келаётган ёш авлоднинг спортга бўлган қизиқтиришини орттириш учун хизмат қилади, десак муболаға бўлмайди.

Добавить комментарий