Бухоро вилояти ИИБ бўш бўлган сафдорлик ва офицерлик лавозимларига танлов эълон қилади.Жумладан:
1) Бухоро вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасидаги 10 та офицерлик лавозимларига:
— чет тили мутахассислиги бўйича олий маълумотга эга бўлган, француз, немис, япон, хитой ва рус тилларини мукаммал биладиган ўғил ва қиз болалар;
2) Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасидаги 10 та сафдорлик лавозимларига:
— автомобиль йўллар мутахассислиги бўйича олий маълумотга эга, бўйи 175 см.дан паст бўлмаган, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган ўғил ва қиз болалар танловда иштирок этишлари мумкин;

ЭСЛАТМА: Танловда Бухоро вилояти ҳудудида доимий рўйхатда турган, ёши 18 дан кичик, 30 дан катта бўлмаган, бўйи, эркаклар учун 165 см. (Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати учун 175 см) кам бўлмаган, аёллар учун 160 см. (Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати учун 165 см) кам бўлмаган, эркаклар муддатли ёки сафарбарлик чақирув резерви асосида ҳарбий хизматни ўтаган номзодлар иштирок этишлари мумкин.
Номзодлар ўзлари билан қуйидаги ҳужжатларни олиб келишлари лозим:
-фуқаролик паспорти;
-туғилганлик ҳақида гувоҳнома асл нусхаси;
-яқин қариндошларининг (ота-онаси, турмуш ўртоғи, фарзандлари, ака-укалари, опа-сингиллари, шунингдек, турмуш ўртоғининг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари) паспорти ва туғилганлик ҳақида гувоҳномалари нусхалари, никоҳ қайд этилганлиги ёки бекор қилинганлиги, ногиронлик (агар мавжуд бўлса), қариндошларининг ўлими ҳақидаги гувоҳномалари нусхалари (асли кўрсатилган ҳолда);
-3х4 ўлчамдаги 6 та, 9х12 ўлчамдаги 2 та рангли фотосурат (бош кийимсиз);
-ўрта-махсус ёки олий маълумотни тасдиқловчи ҳужжатлар (диплом иловаси билан) асл нусхалари;
-ҳарбий гувоҳнома асл нусхаси;
-доимий яшаш жойи бўйича белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома (бўй параметри кўрсатилган ҳолда);
-меҳнат дафтарча асли (агар мавжуд бўлса);
Номзодлар 2019 йилнинг 10-15 июнь кунлари Бухоро вилояти ИИБ Кадрлар бошқармасига мурожаат қилишлари сўралади.
2019 йилнинг 10-15 июнь кунларидан олдин ёки кейин мурожаат қилган номзодларнинг аризалари қабул қилинмайди.

Манзил: Бухоро шаҳри Б.Нақшбанд кўчаси 10-уй;
Мўлжал: АРК қўрғони
Қўшимча маълумотлар учун телефон: +99895-600-50-57

Добавить комментарий