Халқимизга хос кечиримлилик, адолатпешалик, инсонпарварлик фазилатлари муқаддас Рамазон ойида янада ёрқинроқ ўз ифодасини топди. Хусусан, 156 нафар ҳамюртларимиз Яқин Шарқ минтақасидан юртимизга қайтарилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 май кунидаги ПФ-5734-сонли Фармонига асосан жазони ўташ жойларида жазо ўтаётган бир гуруҳ маҳкумлар авф этилиб, жазодан озод қилинди. Бухоро вилояти ИИБ тизимидаги жазони ўташ жойларидан 8 нафар маҳкумлар ушбу фармонга асосан жазодан тўлиқ озод этилиб, 7 нафарининг жазо муддати қисқартирилди.
Таъқидлаш жоиз, вилоятдаги жазони ўташ жойларидан озод этилганларни Республикамизнинг бошқа вилоятларида яшовчи фуқаролар ташкил этади. Ўз навбатида, мамлакатимизнинг бошқа минтақаларида жойлашган бу турдаги муассасалардан Бухоро вилоятида доимий рўйҳатда турувчи 8 нафар маҳкумлар Фармонга асосан озодликка чиқарилди. Ҳозирда озод этилганларга шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини расмийлаштириш, ишга жойлашиш ва ижтимоий ҳаётга мослашишлари бўйича вилоят мутасаддилари томонидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Добавить комментарий