Бухоро шаҳри А.Жомий кўчасида яшовчи, Бухоро шаҳридаги “…AVIA SERVICE” МЧЖга қарашли авиакассада чипта сотувчи вазифасида ишлаган, 1977 йилда туғилган Ф.Т. 2016 йил июль ойидан ушбу вазифада ишлаб келиб, 2019 йил 03 май куни ўзганинг мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан талон-торож қилиб, текин бойлик орттириш мақсадида авиакассага мижоз сифатида келган Бухоро шаҳри А.Сомий кўчасида яшовчи фуқаро З.Ш.га 2019 йил 18 май куни “Тошкент” халқаро аэропортидан Россия Федерациясининг Владивосток шаҳрига элтувчи “Тошкент-Владивосток” йўналишидаги самолёт рейсига арзон чипталар расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, ундан 1500 АҚШ доллари миқдоридаги нақд пулларни олиб, З.Ш.га ўзининг шахсий компьютери орқали сохта маълумотлар киритилган мазкур йўналишидаги самолётга 3 та чипта расмийлаштириб бериб, 1500 АҚШ доллари миқдоридаги нақд пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. Бундан ташқари, Ф.Т. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2019 йил 12 май кунидан 20 май кунига қадар бўлган вақт оралиғида фуқаро Ҳ.У.нинг 1.793.285 сўм, С.Қ.нинг 2.000.000 сўм, М.Т.нинг 3.600.000 сўм, Б.Қ.нинг 1.710.000 сўм, А.Дж.нинг 1.576.000 сўм, Н.Қ.нинг 1.576.000 сўм ва Р.С.нинг 5.183.629 сўм миқдордаги нақд пулларини шу тарзда фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўзининг шахсий манфаатлари йўлида ишлатиб, фирибгарлик жиноятини содир қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ф.Тга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Добавить комментарий