Бухоро тумани Шергирон маҳалласида яшовчи, якка тартибда ишловчи фуқаро Ю.О. 2019 йил 04 июнь куни Бухоро шаҳар 2-сон Ички ишлар бўлимига ариза орқали мурожаат қилиб, номаълум шахслар 03 июнь куни соат 13:30ларда Бухоро шаҳар Самарқанд кўчасида жойлашган “Чорбакр” МЧЖга қарашли музқаймоқ қабул қилиш пунктининг ҳовлисида турган унга тегишли бўлган оқ ранли “Нексия” русумли 80 W 710 HA давлат рақамли автомашинанинг олд ҳайдовчи эшигини темир ўлчагич (линейка) ёрдамида очишга эришиб, ички салондан орқа юкхонани очган ҳолда юкхонадаги қора полиэтилен пакетда бўлган жами 18.000.000 сўм пулларни ўғирлаб кетганликларини билдирган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Шофиркон туман Тезгузар маҳалласида яшовчи, вақтинча ишсиз, 1999 йилда туғилган фуқаро М.И. ўзининг жиноий шериклари, Бухоро шаҳар Фатхобод кўчасида яшовчи, 1985 йилда туғилган вақтинча ишсиз Э.Р. ва Ромитан туман Хўжаубон маҳалласида яшовчи, 1979 йилда туғилган, якка тартибда ишловчи Ў.М.лар билан биргаликда содир қилганлиги аниқланган.
Холат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Добавить комментарий