Бухоро шаҳрида яшовчи аёл Бухоро шаҳар 4-сон ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, шу манзилда яшовчи, 1988 йилда туғилган, якка тартибда ишловчи турмуш ўртоғи Б.С. ҳовлисида гиёҳвандлик ўсимлигини экиб етиштирганини кўрганлигини, турмуш ўртоғини жамиятга зарар келтирадиган ишлардан қайтаришни ва унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб, 4 (тўрт) туп умумий оғирлиги 0,37 гр.га тенг бўлган таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган “каннабис” (каноп) ўсимликлари ҳамда 1 дона “Спички” ёзувли гугурт қутиси ичидаги соф оғирлиги 0,05 граммга тенг бўлган “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигининг уруғларини тақдим қилган.
Мурожаат асосида тезкор-тергов гуруҳи томонидан ҳодиса жойи кўздан кечирилганда, фуқаро Б.С. уйининг ички ҳовлиси экин ерида таъқиқланган экин ҳисобланган, 1 (бир) туп “каннабис” ўсимлигини қонунга хилоф равишда экиб, етиштириб келаётганлиги аниқланиб тегишли тартибда расмийлаштириб олинган. Ҳолат юзасидан фуқаро Б.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Добавить комментарий