Аҳоли қатламлари орасида ўтказилаётган профилактик тарғибот тадбирларига қарамай, ҳанузгача фирибгарларнинг осон алдовларига учиб, катта миқдордаги пул ва бошқа моддий боёликларини ўзгаларга ўз қўллари билан ишониб топшираётган фуқароларимиз ҳали ҳам учраб турибди. Катта миқдордаги бойлик баъзан унга ўч бўлган одамни йўлдан оздириши турган гап. Гарчи, бойликнинг эгаси энг яқин одами бўлса ҳам.
Бухоро шаҳри Алпомиш кўчасида яшовчи, 1988 йилда туғилган, уй бекаси Р.И. алдаш ёки ишончни суиистеьмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида қасддан жиноят содир қилиш йўлига ўтиб, 2018 йилнинг апрель ойидан декабрь ойига қадар бўлган вақт давомида ўзи билан бир кўчада яшовчи, 1973 йилда туғилган, уй бекаси М.Б.га бой-бадавлат дугоналари ва танишлари борлигини, улар тилла тақинчоқлар сотиб олмоқчи эканини, агарда тилла тақинчоқлари бўлса, ушбу танишларига сотиб, пулларини тез орада беришини айтиб, алдаб, давомли равишда унинг жами бўлиб 37.946 АҚШ долларлик тилла тақинчоқларини ҳамда 3000 АҚШ доллари нақд пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб келиши натижасида М.Б.га 340 миллион сўмлик моддий зарар етказган ҳолда фирибгарлик жиноятини содир қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республика ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Добавить комментарий