Жорий йилнинг 11 июнь куни Жондор туман ҳокимлигида “Хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликка барҳам бериш, раҳбарлик ва мансабдорлик лавозимларида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар ўртасида коррупция билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш” мавзусида семинар йиғилиши ташкил этилди.
Тадбирда соҳага дахлдор вилоят ва туман даражасидаги мутасадди идора ва ташкилотлар раҳбар-ходимлари иштирок этишди.
Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан “Бухоро тажрибаси” асосида Жондор туманида амалга оширилаётган ишлар натижалари, келгусидаги истиқболли режалар ҳақида иштирокчилар хабардор этилди.
Хусусан, туманда 2338 нафар профилактик ишлар олиб бориш лозим бўлган муаммоли хотин-қизлар билан бажарилган ишлар, аёл раҳбарлар томонидан содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар тўғрисида мисоллар билан кўрсатиб берилди.
Тадбир сўнгида давлат идоралари, жамоат тузилмалари ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан бу йўналишда ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Добавить комментарий