Департаментнинг Жондор тумани бўлими ходимлари томонидан Жондор туманида яшовчи фуқаро Ф.О.нинг аризаси юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, Жондор тумани Беруний кўчасида яшовчи, вақтинча ишсиз, 31 ёшли фуқаро А.Ш. Истиқлол кўчасида жойлашган савдо дўконида фуқаро Ф.О.га ҳар бир АҚШ долларини 8.520 сўмдан ҳисоблаб, жами 2.500 АҚШ долларини 21 млн 300 минг сўмга айирбошлаган вақтда ушланган.
Шунингдек фуқаро А.Ш.нинг савдо дўкони кўздан кечирилганда, ноқонуний валюта айирбошлашидан қолган 5 млн 675 минг сўм, 417 АҚШ доллари ва 16.230 Россия рубллари борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 177-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Добавить комментарий