2019 йил 21 июнь куни соат 22:55да 2 нафар фуқаро Қоровулбозор туман тиббиёт бирлашмасига тан жароҳати олиб мурожаат қилишган.
Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида, Қашқадарё вилояти Қарши туманида яшовчи, 1967 йилда туғилган фуқаро А.Т ўз бошқарувида бўлган Нексия русумли 70 Q 861 NA давлат рақам белгили автомашинасига Қоровулбозор тумани Чўлқувар МФЙ Меҳнатобод кўчасида жойлашган фуқаро У.Ю.га тегишли бўлган “Petromaruzgaz” МЧЖга қарашли газ қуйиш шаҳобчасидан газ тўлдириб чиққандан сўнг, автомашинасининг метан баллони портлагани аниқланган. Натижада ҳайдовчи У.Ю ва йўловчи сифатида кетаётган шу манзилда яшовчи, 1984 йилда туғилган У.Ҳ.лар тан жароҳати олган. Ҳозирги вақтда ушбу фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан суруштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Добавить комментарий