2019 йил 15 июндан 16 июнга ўтар кечаси соат 00:35ларда Вобкент тумани Кулолчи маҳалласида яшовчи, 1984 йилда туғилган фуқаро С.С. таниши Р.Ҳ билан узоқ улфатчиликдан сўнг, спиртли ичимликлардан маст ҳолда Р.Ҳ.нинг ўғли Р.М.нинг уйига боришади. Фуқаро С.С таниши Р.Ҳ.нинг ухлаб қолганлиги ва уйда бошқа ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, хонада бўлган шкаф ичидан жами 1.300.000 сўм пулларини ўғирлаб чиқиб кетаётган вақтида, Р.М. келиб қолиб уни ушлаб олади. С.С. ўз ҳаракатларини охиригача етказа олмаган бўлсада, жиноят қонунчилигига мувофиқ, яъни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25-моддаси (жиноят содир этишга суиқасд қилиш)ни қўллаб 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Добавить комментарий