Ёз мавсуми муносабати билан кўпчилик фуқаролар, ҳаттоки ёшларнинг “пиво” спиртли ичимлигини ичишга бўлган хохиши кучайиб қолади. Тўғри, юртимизда спиртли ичимларни истеъмол қилиш таъқиқланмаган (белгиланмаган жойларда спиртли ичимлик истеъмол қилиш бундан мустасно). Бироқ, инсоннинг атроф муҳитни идрок этиш, шунингдек ҳатти-ҳаракатларни назорат қилиш қобилиятини сусайтирувчи бундай ичимликлар зарари ҳақида кўп гапирилган. Ана шундай таъсирлар халқимизга хос табиатан қизиққонлик билан қўшилсачи…
2019 йил 06 июнь куни соат 23:00 ларда Бухоро шаҳар Т.Фароғий кўчасида яшовчи, 1981 йилда туғилган, киракашлик билан шуғулланувчи фуқаро Ф.М. шу кўчада жойлашган “Май ва шароб” дўконида спиртли ичимлик истеъмол қилган маст ҳолатда, ушбу дўконда спиртли ичимлик истеъмол қилаётган Бухоро тумани Чоработ маҳалласида яшовчи, 1989 йилда туғилган, якка тартибда ишловчи Ш.Ш. билан ўзаро низолашиб қолишади. Келишмовчилик оқибатида жанжаллашиб, Ф.М жанжал вақтида Ш.Ш.нинг юз қисмига пиво ичимлиги идиши (бакал) билан уриб, унга ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жарохати етказади.
Мазкур ҳолат юзасидан Ф.М. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Гувоҳи бўлганингиздек, ўз ҳатти-ҳаракатларини назорат қила олмасликнинг оқибати шу каби мудҳиш жиноят билан якун топиши эҳтимолдан холи эмас. Зеро, ҳар нарсада меъёр борлигига амал қилиб яшашнинг ҳикмати ҳам ана шунда.

Добавить комментарий