2019 йил 26 июнь куни Шофиркон тумани Тинчлик маҳалласида яшовчи, фуқаро Ш.Файзиев ариза билан мурожаат қилиб, 25 июнь куни соат 21:00ларда номаълум шахс уйини орқа томонида жойлашган молхонасига ғайриқонуний равишда кириб молхонада бўлган баҳоси 5.000.000 сўмлик бир бош сигирини яширин равишда ўғирлаб кетганлигини билдирган.
Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Шофиркон тумани Саврак маҳалласида яшовчи, 1996 йилда туғилган, якка тартибда ишловчи Ш.Н. содир қилганлиги аниқланган. Бундан ташқари, Ш.Н ўзининг жиноий ҳаракатларини такроран давом эттириб, 25 июнь куни соат 23:00 ларда Шофиркон тумани Тинчлик маҳалласида яшовчи, фуқаро Н.А.нинг уйи орқа томонидаги экин ери майдонидан баҳоси 4.500.000 сўмлик бир бош сигирини яширин равишда ўғирлаб кетганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ш.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-модддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Добавить комментарий