Пешкў туман ИИБ ходимлари томонидан туман ҳудудида ўтказилаётган “Қорадори-2019” тадбири давомида, Пешкў тумани Валфажир маҳалласида яшовчи, 1960 йилда туғилган, агроном бўлиб ишловчи фуқаро М.К.нинг яшаш ҳовлиси ва қўшимча хўжалик хоналари кўздан кечирилганда, унинг яшаш ҳовлисидаги 2 сотих ер майдонида экилган саримсоқпиёз ўсимликлари орасида 105 туп кўкнор ўсимлигини қонунга хилоф равишда экиб, етиштириб келаётганлиги аниқланган.
Шунингдек, Бухоро шаҳрида ўтказилган тадбирда, 2019 йил 24 июнь куни соат 12:20 ларда Бухоро шаҳар Намозгоҳ кўчасида яшовчи, якка тартибда ишловчи, 1969 йилда туғилган фуқаро М.М. ўзи истиқомат қиладиган уйнинг орқа томонида 2 дона елим идиш (челак)ларига таркибида фаол гиёҳвандлик воситаси мавжуд бўлган 2 туп “каннабис” гиёҳвандлик воситасини ғайриқонуний равишда экиб, етиштириб келаётганлиги фош этилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Добавить комментарий