Бухоро вилояти ИИБ бўш бўлган офицерлик лавозимларига танлов эълон қилади.
Жумладан:
1) Жазони ижро этиш тизимидаги Тиббиёт йўналиши бўйича 6 та бўш офицерлик лавозимларига (терапевт, стоматолог, психиатр, дерматовенеролог):
— тиббиёт мутахассислиги бўйича олий маълумотли ва ушбу йўналишда амалий меҳнат фаолиятига эга бўлган эркак ва аёллар;
2) Психологлар гуруҳидаги 6 та бўш офицерлик лавозимларига:
— психолог мутахассислиги бўйича олий маълумотга эга бўлган аёллар танловда иштирок этишлари мумкин.
ЭСЛАТМА:
— Танловда Бухоро вилояти ҳудудида доимий рўйхатда турган;
— ёши 18 дан кичик, 35 дан катта бўлмаган эркаклар ва ёши 18 дан кичик, 30 дан катта бўлмаган аёллар (Ички ишлар органларининг айрим бўлинмалари ва ташкилотларига хизматда бўлишнинг энг юқори ёшига тўлган пайтида кўп йиллик хизмати учун пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлиши учун);
— шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидаги муддатли ёки сафарбарлик чақирув резерви асосида ҳарбий хизматни ўтаган ёки олий ўқув юртларида ҳарбий тайёргарликдан ўтган эркаклар иштирок этишлари мумкин.
Номзодлар ўзлари билан қуйидаги ҳужжатларни олиб келишлари лозим:
— фуқаролик паспорти;
— туғилганлик ҳақида гувоҳнома;
— яқин қариндошларининг (ота-онаси, турмуш ўртоғи, фарзандлари, ака-укалари, опа-сингиллари, шунингдек, турмуш ўртоғининг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари) паспорти ва туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари нусхалари, никоҳ қайд этилганлиги ёки бекор қилинганлиги, ногиронлик (агар мавжуд бўлса), қариндошларининг ўлими ҳақидаги гувоҳномалари нусхалари (асли кўрсатилган ҳолда);
— 3х4 ўлчамдаги 6 та, 9х12 ўлчамдаги 2 та рангли фотосурат (бош кийимсиз);
— ўрта-махсус ёки олий маълумотни тасдиқловчи ҳужжатлар (диплом иловаси билан) асл нусхалари;
— ҳарбий гувоҳнома асл нусхаси;
— Доимий яшаш жойи бўйича белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома (бўй параметри кўрсатилган ҳолда);
— меҳнат дафтарча асли (агар мавжуд бўлса);
Номзодлар 2019 йилнинг 1-5 июль кунлари Бухоро вилояти ИИБ Кадрлар бошқармасига юқорида кўрсатилган ҳужжатлар билан мурожаат қилишлари сўралади.
2019 йилнинг 1-5 июль кунларидан олдин ёки кейин қилинган мурожаат аризалари қабул қилинмайди.
Манзил: Бухоро шаҳар Б.Нақшбанд кўчаси 10-уй,
Мўлжал: Бухоро АРК қўрғони мажмуаси.
Қўшимча маълумотлар учун телефон:
+998-95-600-50-57

Добавить комментарий